Линклар

1944 йил 6 июн АҚШ ва иттифоқ қўшинлари немис фашизмини яксон қилиш учун Франциянинг Нормандия қирғоқларига қўшин туширган кун.

  • Ҳасанжон

Эртага ана шу тарихий воқеанинг 60 йиллиги кенг нишонланиди. Воқеада қатнашган минглаб иккинчи жаҳон уруши фахрийлари тантанали маросимда қатнашиш учун Британиядан Канал орқали Франция томон кемаларда йўлга чиқдилар. Юбилей тантаналарида қатнашиш учун кеча юз нафар америкалик уруш фахрийси Францияга келди.
Шу куни Франция Президенти Жак Ширак озодлик ҳаракати қатнашчиларига миннатдорлик билдирди:
“Франция америкаликларга “Раҳмат”, демоқда. Французлар Америка аскарлари 60 йил олдин қилган яхшиликни унутмайдилар. Бу бизнинг хотирамизда мангу қолади ”, - деди Жак Ширак.
Канцлер Герхард Шрёдер мазкур тантаналарда қатнашадиган биринчи Германия раҳбаридир. 6 июн кунги маросимда 20дан ортиқ давлат раҳбарлари, жумладан Россия Президенти Владимир Путин ҳам иштирок этади.
XS
SM
MD
LG