Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Франция Президенти Жак Ширак билан музокара олиб бориш учун бугун Парижга келди.

  • Ҳасанжон

Эртага Буш ва Ширак немис фашизмини яксон қилиш учун АҚШ ва иттифоқчилари 1944 йил 6 июнда Франциянинг Нормандия қирғоқларига қўшин туширганининг 60 йиллик тантаналарида қатнашадилар.
Бугун эрталаб Римда Италия Бош вазири Силвио Берлускони билан учрашганидан кейин бўлиб ўтган матбуот брифингида Жорж Буш ҳокимиятни ироқликларга топшириш бўйича БМТ резолюцияси тез фурсатда қабул қилинишига ишонч билдирди:
“Суверен ҳукуматнинг илтимосига кўра, бизнинг қўшинлар у ерда қолиши керак. Суверенликни тўлиқ қўлга киритган ҳукумат “биз ёрдамингизни жон деб қабул қиламиз”, дейиши керак. Ҳозир худди шундай бўляпти”, - деди АҚШ раҳбари.
Сафари давомида Президент Жорж Бушга ҳамроҳлик қилаётган АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэл Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси борасида келишувга эришиш арафасида эканини билдирди. Бу резолюция халқаро тинчликни сақловчи кучларни Ироққа киритиш учун қонуний асос бўлади.
XS
SM
MD
LG