Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:31

Ҳокимиятни ироқликларга топшириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилиш масаласи


Азизулло Арол АҚШ ва Британия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ироққа оид янги резолюцияси лойиҳасини учинчи марта қайта кўриб чиқди. Маълум бўлишича¸ лойиҳанинг янги матнида агарда Ироқ ҳукумати истаса АҚШ бошчилигидаги кучлар мамлакатни тарк этишлари мумкинлиги аниқ баëн этилган. Ҳокимиятни 30 июн куни қабул қилиб оладиган Ироқ муваққат ҳукумати Бош вазири Ийяд Алавийнинг жума куни таъкидлашича¸ мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун АҚШ бошчилигидаги кучлар бўлишлари керак.

Ҳокимиятни ироқликларга топшириш тўғрисидаги резолюциянинг янги лойиҳаси шу ҳафта бошларида АҚШ ва Британия томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этилди. Лойиҳада Ироқ муваққат ҳукумати мамлакат полицияси ва армиясини назорат қилиши ҳамда мазкур ҳукумат хоҳласа коалиция кучлари Ироқни тарк этишлари мумкинлиги қайд этилади. Янги резолюция лойиҳасини Хавфсизлик Кенгашида овозга қўйиш учун эса ҳозирча вақт белгиланмаган.

Президент Жорж Буш иккинчи Жаҳон уруши иккинчи фронти очилишининг 60 йиллиги муносабати билан шу кунларда Европа сафарини давом этдирмоқда.

Президенти Буш бугун Римда Италия Бош Вазири Силвио Берлускони билан учрашув чоғида бу масалага ҳам тўхталиб¸ "ишончим комилки¸ БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ироқликларга ҳокимиятни топшириш хусусидаги янги резолюция лойиҳасини тезда тасдиқлайди"¸ деб ишонч билдирди.

Шунингдек¸ у Ироқ масаласида иттифочилар билан биргаликда иш олиб борилаëтганини билдирди.

"Мен Ироқ янги ҳукумати билан биргаликда иш олиб борилаëтганини кўряпман. Шу боис¸ биз БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияни тезроқ қабул қилиши учун бошқа давлатлар билан яқиндан иш олиб боряпмиз. Ҳозир айтиб ўтганимдек¸ бундай резолюция қисқа фурсатда қабул қилинишига ишонаман" - деб таъкидлади Президент Буш¸ жумладан.

Хавфсизлик Кенгаши аъзоларидан айниқса¸ Франция¸ Хитой ва Россия резолюция янги лойиҳасининг олдинги икки матнига ўз муносабатларини билдирганларидан кейин АҚШ ва Британия лойиҳани учинчи марта қайта кўриб чиқди. Лойиҳанинг янги матнида Ироқ ҳукумати талабига биноан АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари мамлакатни тарк этишлари мумкин.

Президент Бушнинг айтишича¸ коалиция кучлари фақат янги ҳукумат тақозосига кўра Ироқда қолади.

"Бизнинг қўшинларимиз мустақил ҳукумат талаби билан у ерда қолиши шарт. Ҳокимият тўлалигича ироқликларга ўтганидан кейин¸ ҳукумат биз сизнинг ëрдамингизни истаймиз¸ деб айтиши керак. Аниқ шундай бўлади" - деди АҚШ Президенти Рим ташриф давомида.
XS
SM
MD
LG