Линклар

logo-print

Бирликчилар сафи “Фидокорлар” ҳисобига кенгайди


Турғунбек Андижонда “Бирлик халқ ҳаракати” партияси вилоят фаолларининг йиғилиши бўлди. Унда 26 май куни Тошкентда ўтказилган партия марказий кенгаши мажлиси қарорлари муҳокама қилинди ва “Бирлик”ни рўйхатдан ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.

Партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймоновнинг таъкидлашича, андижонлик бирликчилар марказий кенгаш қарорларини тўла қўллаб-қувватлаган. Улар партия стратегиясидаги жойларда бошланғич ташкилотларни тузишга жиддий эътибор қаратиш борасидаги ўзгартиришни маъқуллаган. Шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишларини жонлантиришга келишиб олинган.

Партиянинг Андижон вилояти бўлими раиси Акбар Ориповнинг билдиришича, Ўзбекистонда яқинда қабул қилинган қонунга кўра, партияларни рўйхатдан ўтказиш учун аввалгидек 5 мингта эмас, балки 20 мингта имзо йиғилиши лозим. Шу боис, партия фаоллари вилоятда имкони борича кўпроқ имзо йиғишга интилишини маълум қилган.

Партиянинг вилоят кенгаши аъзоси Музаффармирзо Исҳоқовнинг сўзларига қараганда, аввалги имзо йиғиш жараёнида Андижон вилояти бўйича 1100 дан ортиқ имзо тўпланган. Агар шу кунларда яна шундай ҳаракат амалга оширилса, вилоятдан 3500-4000 имзо йиғиш имконияти бор.

Бирликчилар йиғилишида “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг Найман бошланғич ташкилотидан ҳам вакиллар қатнашди. Мазкур бошланғич ташкилот раҳбари Абдумажид Нишоновнинг таъкидлашича, у ўзаро мулоқот чоғида “Бирлик” партиясининг демократияга интилувчанлигига гувоҳ бўлган. Шу сабабли бирликчилар сафига қўшилишга қарор қилган
XS
SM
MD
LG