Линклар

АҚШ Президентининг Миллий Хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Кондолизза Райс Ироққа оид резолюциянинг янги лойиҳаси тез кунлар ичида БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан овозга қўйилишини билдирди.


Британия Ташқи Ишлар вазири Жэк Строуга кўра, АҚШ ва Британия томонидан тақдим этилган янги лойиҳа бугун кечда Кенгаш аьзоларига тақдим этилади. Унинг фикрича, Резолюциянинг янги лойиҳасида Ироқ ўтиш даври ҳукумати суверенитетини таьминлаш белгиланган.
Бироқ, Испания Бош Вазири Жозе Луис Родригес Запатеро Ироқдан халқаро ҳарбий қўшинларнинг олиб чиқилиши муддати ҳужжатда аниқ кўрсатилмаганини танқид остига олди. Бундан аввалроқ, Россия Ташқи Ишлар вазири ўринбосари Юрий Федотов ҳам, ҳужжат устида яна бироз ишланиши лозимлигини билдирган эди.
Шунингдек, бугун Жоржия штатида бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Кондолизза райс АҚШда бўлиб ўтадиган «катта сакизлик» давлатлари етакчилари Саммити ва Жорж Буш ҳамда Владимир путин музокаралари ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг билдиришича, икки давлат ўртасидаги музокаралар чоғида халқаро терроризмга қарши кураш масалалари ҳақида гап боради.
XS
SM
MD
LG