Линклар

Европа Иттифоқига аьзо давлатлар Ички Ишлар вазирлари ташкилотга аьзо 25 давлат разведка хизмати ҳамкорлик бошланганини маьлум қилдилар.


Люксембургда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ташкилот бошқаруви аьзоси Хавер Солана бу мамлакатлар ўртасида ташқи ва ички хавфсизликка таҳдид солувчи маьлумотларни жамлайдиган марказ фаолият бошлашини билдирди.
«Бугун биз тўқнаш келаётган хавф террорчилар томонидан бўлмоқда ва бу халқаро аҳамият касб этади. Шунинг учун ташқи разведка маьлумотларини мамлакатларнинг ички хавфсизликка доир маьлумотлари билан солиштириш жуда муҳим. Бу Европа Иттифоқида террорга қарши чора-тадбирларни мувофиқлаштиришдаги муҳим қадамдир», — деди Хавер Солана.
XS
SM
MD
LG