Линклар

logo-print

Ироқда гаровга олинган уч нафар Италия ва бир нафар Полша фуқароси озод этилди.


Полша Ташқи Ишлар вазирлиги расмийси Вагислав Мажевскийнинг хабар қилишича, гаровга олинганлар Ироқдаги Америка ҳарбийлари томонидан халос қилинган.
Ироқдаги Полша ҳарбий кучлари зобити Славомир Валенсзиковский сўзларига кўра, гаровда бўлган полшалик фуқаро соғ ва саломат холда Бағдоддаги Полша элчихонасига келтирилган. Италия Ташқи Ишлар вазири Франко Фраттини италиялик фуқаролар ҳам уйларига жўнаб кетиши учун Бағдод аэропортига етказилганини маьлум қилди.
XS
SM
MD
LG