Линклар

logo-print

Ўтган тунда Милан шаҳрида 11 март куни Мадридда содир этилган террорчилик ҳаракатларига алоқадорликда гумон қилиниб, икки шахс қўлга олинди.


Италия полицияси хабарига кўра, қўлга олинганлардан бири «Муҳаммад Мисрий» номи билан машҳур бўлган ва террор ҳаракатларини уюштиришда фаол иштирок этган.
Бунга қадар Мадриддаги йўловчи поездини портлатишда гумон қилиниб, 12 киши қўлга олинган эди. Уларнинг аксарияти Марокаш фуқароси. Эслатиб ўтамиз, 11 мартдаги терактлар оқибатида 200 га яқин одам қурбон бўлган, 2 мингдан ортиғи жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG