Линклар

logo-print

Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгашига аьзо айрим давлатлар бугун кечда овозга қўйиладиган Ироққа оид резолюциянинг янги лойиҳасини қувватлашини билдирдилар.


Бу Ироққа оид резолюциянинг тўртинчи бор қайта ишланган лойиҳасидир.
Бугун Франция ҳукумати, гарчи ҳамма талаблари ҳужжатда акс этмаган бўлса-да, лойиҳани қувватлашини билдирди. Германия Ташқи Ишлар вазири Йошка Фишер ҳам унинг мамлакати резолюциянинг янги лойиҳасини маьқуллаганини маьлум қилди. Хитой ҳукумати вакили эса ҳужжатни ижобий баҳолади:
«Биринчи бор тақдим этилган лойиҳага нисбатан бу галгисида ижобий ўзгаришлар яққол кўриниб турибди. Биз умид қиламизки, АҚШ ва Британия ҳужжатнинг якуний матни барча томонлар манфаатини бирдек кўзлаши учун бундан буён ҳам бошқа мамлакатлар фикрига қулоқ солади», — деди Хитой ҳукумати расмийси.
Россия Президенти Владимир Путин Мексикага ташрифи чоғида янги лойиҳанинг тез фурсатларда қабул қилинишига умид билдирди.
«БМТ Хавфсизлик Кенгашига топширилган резолюция лойиҳасига шу вақтга қадар сезиларли даражада ўзгартиришлар киритилди. Томонлар келишувига мувофиқ, ҳужжатнинг алоҳида бандларига ўзгартиришлар киритилди. Менинг фикримча, резолюция лойиҳаси яхши томонга ўзгарди. Ва мен ўйлайманки, тез орада иш ижобий ҳолатда якунига етади, деб ҳисоблаш мумкин», — деди Россия Президенти.
XS
SM
MD
LG