Линклар

Бугун АҚШ нинг Жоржия штатидаги Си-Айленд оролида «катта саккизлик» давлатларининг уч кунлик саммити бошланади.


Британия, Канада, Германия, Италия, Россия, АҚШ, Франция ҳамда Япония давлатлари етакчилари халқаро иқтисодий муаммолар ва халқаро хавфсизлик масалаларини муҳокама этадилар.
Учрашув олдидан Россия Президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ Президенти Жорж Бушнинг алоҳида учрашуви режалаштирилган. АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Кодолизза Райс музокара мавзулари хусусида яна шундай деди:
«Фикримча, президентлар террорга қарши курашнинг муҳимлиги ҳақида суҳбатлашадилар. Россия бизнинг бу борадаги ҳаракатларимизни яхши тушунади. Сабаби, бу мамлакат террор ҳаракатларидан бир неча бор жабр кўрди. Иқтисод борасида эса, албатта, Россия муваффақиятга эришди. Мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар олиб борилди. Бироқ, Президент Буш Россияда демократиянинг ривожланиши ҳам икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бундан буёнги мустаҳкамланиши ва кенгайишида муҳим омил эканлигини бир неча бор Президент Путинга айтган эди», — деди АҚШ Президенти маслаҳатчиси Кондолизза Райс.
XS
SM
MD
LG