Линклар

Страсбургда жойлашган Инсон Ҳуӄуӄлари Европа Судида туркиялик курд жанггарилари гуруҳининг етакчиси Абдулла Ожалан иши юзасидан маҳкама жараёни бошланди.


Фарангис Саид

Ушбу гуруҳ фаолияти Туркияда таъӄиӄланган. Абдулла Ожалан эса 1999 йилда ӄўлга олинганидан буён Туркия ӄамоӄхонасида умрбод ӄамоӄ жазосини ўтамоӄда.
Ожалан адвокатлари Европа Судида унинг устидан ўтказилган суд адолатли бўлмагани, ҳозирда эса у ӄамоӄда ғайриинсоний шароитда саӄланаётганини таъкидлашмоӄда.
Бундан олдин Европа Суди Ожалан устидан Туркияда бўлиб ўтган маҳкама жараёнларининг айрим жиҳатлари, хусусан судда ҳарбий судьянинг иштирок этганини танӄид ӄилган эди.
55 яшар Абдулла Ожалан Туркияда курдларнинг мустаӄиллик учун курашини бошӄарган. Кураш натижасида 37 минг одам нобуд бўлган. Ожалан ӄарийб 20 йил давомида ӄидирувда бўлган.
XS
SM
MD
LG