Линклар

АҚШнинг Си Айленд оролида Саккизлик гуруҳига аъзо давлатлар вакилларининг араб ва мусулмон мамлакатлари намояндалари билан учрашуви давом этмоӄда.


Фарангис Саид

Учрашувдан маӄсад АҚШ Президенти Жорж Бушнинг Яӄин Шарӄ бўйича тинчлик режасини муҳокама ӄилишдир.
Буш режаси минтаӄада эркинлик ва демократия ғояларини илгари суриш ҳамда иӄтисодий ислоҳотларни амалга оширишни кўзда тутади.
Араб давлатларининг айрим етакчилари Буш режасини мусулмон жамиятларига Ғарб услубидаги ҳокимиятни кўчиришга ӄаратилган уриниш, дея баҳолашмоӄда.
Миср, Саудия Арабистони ва Марокаш раҳбарлари Бушнинг саммитда ӄатнашиш таклифини рад этдилар.
Бугун Саккизлик гуруҳи урчашувида, шунингдек, ўтган ҳафтада Ироӄ Муваӄӄат Президенти этиб тайинланган Ғозий Ал-Явар гуруҳга аъзо давлатлар вакилларига таништирилади.
Саккизлик гуруҳига АҚШ, Япония, Германия, Франция, Британия, Италия, Канада ва Россия киради.
Учрашувда, шунингдек, Афғонистон, Жазоир, Баҳрайн, Иордания, Ироӄ, Туркия ва Яман расмийлари иштирок этишмоӄда.
XS
SM
MD
LG