Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:03

Матбуот котиблари клуб тузди


Феруза Яқинда Ўзбекистон вазирликлари, ташкилот ва идоралари матбуот котиблари ҳамда журналистлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Айни тадбир давомида матбуот котибларининг ўз ишига масъулиятсизлиги, фаолиятини йўлга қўя олмаётгани танқид қилинди. Ушбу давра суҳбати чоғида мазкур камчиликларни тугатиш, ташкилотлар ва журналистлар ўртасидаги алоқаларни яхшилаш мақсадида Матбуот котиблари клуби тузилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати вакили Шерзод Қудратхўжаевнинг сўзларига қараганда, илгари беш-олти йирик идора ўз матбуот хизматига эга бўлган эса, ҳозирги кунда бундай хизматларга эга ташкилотлар сони 60-70 тага етади. Мазкур хизматлар вакилларининг ўзаро тажриба алмашиши, бир-бири билан ҳамкорлик қилишини йўлга қўйиш учун матбуот котибларининг норасмий клуби ташкил этилган.

Бутун фаолияти оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, уларга ахборот олишга кўмаклашишга қаратилган матбуот хизматларининг маълумот беришни истамаслиги ёки аҳамиятга эга бўлмаган умумий гап-сўзлардан нарига ўта олмаётгани журналистларга маълум. Бироқ, Ш.Қудратхўжаевнинг таъкидлашича, матбуот котиблари қайси идораларда ишлаётганига қараб, қандайдир маълумотларни бермаслиги мумкин.
Масалан, ҳуқуқ-тартибот идоралари, қуролли кучлар ва махсус хизматларнинг ОАВ билан ишлашида шу жиҳат кўпроқ кўзга ташланади.

Ш.Қудратхўжаевнинг фикрича, матбуот котибларига, аввало, мансабдор шахс сифатида муносабатда бўлиш жоиз. Чунки улар ўз идорасига тааллуқли маълумотлар беришда масъуллар билан маслаҳатлашиши, зарур янгиликлардан хабардор бўлиб туриши лозим.
XS
SM
MD
LG