Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:17

РЕЗОЛЮЦИЯ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ


Азизулло Арол БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ироқда ҳокимиятни 30 июнда мамлакатнинг Ўтиш даври ҳукуматига топшириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Резолюция АҚШ бошчилигидаги халқаро кучларнинг Ироқда қолиши ва Ўтиш даври ҳукумати назорати остида мамлакат хавфсизлигини таъминлашига кенг ваколат беради. Эндиликда АҚШ ва БМТ расмийлари қабул қилинган ҳужжат Ироқни қайта тиклаш ва барқарорлик ўрнатиш ишларида халқаро жамоатчилик иштирокини таъминлашига умид билдирмоқдалар. БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 давлат вакиллари томонидан бир овоздан қабул қилинган 1546 инчи резолюция бундан роппа-роса уч ҳафта кейин Ироқда ҳокимиятнинг мамлакат Ўтиш даври ҳукуматига ўтказиб берилишига қонуний асос бўладиган халқаро ҳужжатдир. Резолюция¸ Ироқ Ўтиш даври ҳукуматига мамлакатда хавфсизлик масалаларини назорат қилиш учун кенг ваколатлар беради. АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Негропонтенинг айтишича¸ шубҳасиз ҳокимият тўлалигича Ўтиш даври ҳукуматига ўтказиб берилади.

"Бу резолюция Ироқ мустақиллиги масаласига аниқлик киритади ав вазиятни юмшатади. Унга биноан Ироқ ҳукумати хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш ëки бундай ҳамкорликни рад этиш бўйича ваколатлар олади. Халқаро кучларнинг мамлакатда қолиши тўғрисидаги сўнгги қарорни Ироқ ҳукумати қабул қилади" - деб баëн этди Негропонте.
АҚШ ва Британия томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим қилинган резолюция лойиҳасига халқаро кучларнинг Ироқдаги ваколати қачон ниҳоясига етиши ҳақида алоҳида модда киритилган. Унда айтилишича¸ халқаро кучларнинг Ироқда бўлишига 2006 йилнинг январига қадар рухсат берилади. Шу пайтга келиб мамлакатда умумхалқ сайловлари орқали Ироқ доимий ҳукумати ташкил этилади.
Айтилишича¸ Ироқ ҳукумати халқаро кучлар ваколати кўрсатилган муддатдан олдинроқ тугатилишини ҳам Хавфсизлик Кенгашидан талаб қилиши мумкин.

Франциянинг БМТдаги элчиси Жан Марк де Ла Саблие резолюция атрофида олиб борилган музокаралар жараëнини олқишлаб¸ уни Ироқ халқи учун жуда муҳим резолюция¸ деб таърифлади.
"Бу ўта аҳамиятли¸ Ироқ халқи мамлакатдаги сиëсий жараëнларни ўзи бошқариши учун асос бўлувчи жуда муҳим қарор бўлди" - дейди Франциянинг БМТдаги элчиси.

Хавфсизлик Кенгашидаги ягона араб вакили – Жазоирнинг БМТдаги элчиси Абдулла Балига кўра¸ қабул қилинган резолюция мукаммал эмас. Бироқ¸ ҳозирги шароитда энг яхши имкониятдир.
Унинг айтишича¸ резолюциянинг бошқа матнларига қараганда¸ сўнггиси дарҳақиқат¸ мавозанат сақлангган матндир.

Ироқ Ташқи Ишлар вазири Ҳушëр Зебарий¸ янги резолюция Ироқ ҳукуматига хавфсизлик муаммоларини бартараф этишда кўмаклашади¸ деб таъкидлайди.
"Бу резолюциянинг биз учун¸ Ироқ халқи учун аҳамияти шундаки¸ у одамлар шууридан коалиция кучлари ишғолчи¸ деган тушунчани бартараф этишга ëрдам беради" .
АҚШ Президенти Жорж Буш БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияни тасдиқлаганини Ироқ халқи учун буюк ғалаба¸ деб баҳолаган бўлса¸ Россия ҳамда Британия уни мақтовга сазовор¸ дея таърифладилар.
XS
SM
MD
LG