Линклар

Европа Иттифоқига аьзо мамлакатларда Европарламентга сайлов бошланмоқда. Сайлов 4 кун давом этади.

  • Барно Анвар

Бугун Британия ва Нидерландия сайлов бўлиб ўтади. Бу борада Нидерландия Бош Вазири Петер Балкендэ шундай деди:
«Ўтган сафар сайловчиларнинг 30 фоизга яқини сайловда иштирок этган эди. Умид қиламанки, бу гал иштирокчиларнинг сони кўпроқ бўлади. Европа Иттифоқи муаммолари борган сари одамларнинг кундалик муаммоларига айланиб бормоқда. Фикримча, фуқаролар бу куннинг муҳимлигини англаб етадилар», - деди Нидерландия Бош Вазири.
Европа Парламентига 25 та аьзо мамлакатдан 732 та депутат сайланади.
XS
SM
MD
LG