Линклар

logo-print

Покистоннинг Карачи шаҳрида генерал Ахсан Салим Ҳайитни кузатиб бораётган автомобилларга қуролланган гуруҳ ҳужум қилиши оқибатида 10 киши қурбон бўлди, 8 киши жароҳатланди.

  • Барно Анвар

Сўнгги вақтларда Карачи шаҳридаги ҳужум ва портлашлар оқибатида 60 киши нобуд бўлди.
Мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудида эса Покистон ҳарбийлари «Ал-Қайда» гуруҳи аьзоларини қидиришни давом эттирмоқдалар. Кеча Жанубий Вазиристон вилоятида содир бўлган тўқнашувлар оқибатида қуролли гуруҳларнинг 20 нафар аьзоси ўлдирилди. Отишмалар чоғида 3 нафар покистонлик ҳам нобуд бўлди.
Покистон мабуоти берган хабарга кўра, ҳукумат қўшинларининг 17 аскари отишмада ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG