Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:40

Зуҳро сайёраси Австралия очилишига сабабчидир


Зикрилло Ишонч 8 май куни Тошкент вақти билан 10 дан 13 дақиқа ўтганда табиатда ноёб воқеа содир бўлди. Шу вақтда Зуҳро сайёрасининг Қуёш гардишидан ўтиши бошланди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги астрономия институти ходимлари ҳам бу ажойиб самовий ҳодисани кузатиб борди. Институт ходими, астрономия фанлари номзоди Собит Илёсовнинг сўзларига қараганда, телескоп ихтиро қилинган 1604 йилдан буён Зуҳронинг Қуёш гардишидан ўтиши атиги олти марта кузатилган. Бу ҳодисанинг давомийлиги ўртача 120 йил бўлиб, 8 йилда яна бир бор юз беради, кейин яна 120 йил, 8 йил ва ҳоказо. Ноёб воқеа сўнгги марта 1882 йилда юз берган. Кейингиси эса 2012 йил 6 июнда кузатилади.

Астрономлар бу ажойиб табиат ҳодисасини кузатиш жуда катта илмий аҳамиятга эгалигини таъкидлайди. С.Илёсовнинг билдиришича, 1861 йилда рус олими Михаил Ломоносов шу ҳодисани кузатиб, Зуҳрода атмосфера борлигини аниқлаган. 1761-1769 йилларда Зуҳронинг Қуёш гардишидан ўтиши вақтида катта-катта экспедициялар уюштирилган. Жумладан, шундай экспедициялардан бири 1761 йилда англиялик машҳур капитан Жеймс Кук томонидан уюштирилган бўлиб, у мазкур ҳодисани кузатиб қайтаётганида Австралия ва Янги Зелландияни кашф қилган. Айни пайтда бошқа сайёраларни қидириш мақсадида янги яратилган асбоб-ускуналарни шу жараённи кузатиш орқали синаб кўриш ҳам муҳим илмий аҳамият касб этади.

Институтнинг илмий ходимларидан бири Юсуфжон Тиллаевнинг айтишича, Зуҳронинг Қуёш гардишидан ўтиши ҳақида турли миш-мишлар юради. Жумладан, бундай асрономик ҳодиса одамлар ва халқ тақдирига, Ер сайёрасига таъсир этади, деган гаплар бор. Буларнинг барчаси мутлақо асоссиздир. Шунга қарамай, бу ноёб ҳодисани оддий кўз билан кузатиш хавфли. Чунки бу вақтда Қуёш ёруғлиги кўзга салбий таъсир этиши ва киши кўриш қобилиятини бутунлай йўқотиши мумкин.

Зуҳронинг Қуёш гардишидан ўтиши Тошкент вақти билан соат 16 дан 25 дақиқа ўтганда тугади.
XS
SM
MD
LG