Линклар

Cодда сиёсатчи Рейган мураккаб мерос ӄолдирди


Фарангис Саид 5 июн куни АҚШнинг 40-чи Президенти, 1981-89 йилларда мамлакатни бошӄарган Роналд Рейган 93 ёшида оламдан ўтди. Жума куни у дафн этилади. Рейганнинг ўлими Марказий ва Шарӄий Европа ҳамда собиӄ Совет Иттифоӄидаги минглаб одамларга, шу жумладан сиз, азиз тингловчига ҳам Рейган шахсияти, унинг ҳаёти ва олиб борган сиёсатини яна бир бор эслаш имконини беради.

Президент Роналд Рейган олиб борган ички сиёсат америкаликлар орасида ҳамон мубоҳасалар мавзуи бўлса-да, унинг ташӄи сиёсатига ҳам АҚШда, ҳам собиӄ социалистик мамлакатларда айни баҳо берилади: Рейган Совет Иттифоӄини тугатган президентдир.

Рейган президентлик муддати 1989 йил январда тугади. Кўп ўтмай Шарӄий Европа ва Совет Иттифоӄи бўйлаб инӄилоб шамоли эсиб ўтди. Бу шамол Совет империясини, Европада эса коммунистик тизимларни йўӄ ӄилди.

Ӄизиғи шунда-ки, Рейганни яӄиндан таниганлар уни устомон сиёсатчи бўлмаганини эслашади. 80-йилларда Рейганнинг Совет Иттифоӄи бўйича маслаҳатчиси бўлган Ричард Пайпс ўз хотираларида Президент, одатда, тафсилотларга жиддий эътибор ӄаратмагани, мураккаб мубоҳасаларни ёӄтирмагани, ички ва ташӄи сиёсат масалаларига жуда саёз ёндашганини ёзади.

Рейганнинг ёндашуви жуда содда бўлган: “Бу оӄ, бу эса ӄора. Совет Иттифоӄи – “жаҳолат империяси”дир. Европа давлатларини коммунизм тўридан озод этиш керак”.

Бундай ёндашув Шарӄий Европа ва Совет Иттифоӄидаги диссидентларга умид бағишлади. Чехословакияда Вацлав Хавел, Польшада Лех Валенса, Литвада Витаутас Ландсбергис, Украинада Петро Рубан, Ўзбекистонда Муҳаммад Солиҳ.

Петро Рубан Рейганни шундай хотирлайди:

”АҚШ Конгресси виждон маҳбусларини ӄамоӄлардан озод этишга Совет Иттифоӄини мажбур ӄилиш учун кўп курашди. Аммо фаӄат Рейган бунга эриша олди. Мен 1988 йилда, Рейганнинг ташрифидан бир-икки кун олдин озод этилдим... Мен учун у менга озодлик таӄдим этган Президент бўлиб ӄолади. ”

Марказий Осиё республикалари сиёсатчилари ҳам бугун Рейганни хотирлашмоӄда.

Қозоғистоннинг Демократик Танлов Партияси раҳбари Олтинбек Сарсенбаев:

”Роналд Рейган Совет Иттифоӄининг парчаланишида бевосита рол ўйнаган буюк сиёсатчи эди. Унинг оғир иӄтисодий вазиятда бўлган Совет Иттифоӄи билан олиб борган ӄуроллар пойгаси жуда аӄлли сиёсат бўлди, чунки у СССРнинг парчаланишига олиб келди... Менимча, Роналд Рейган Американинг энг буюк президенти бўлган.”

Қирғизистон Парламенти депутати Зайниддин Курмонов ҳам шунга ўхшаш фикр билдиради:

”Рейганни сиёсатчи сифатида Дэн Сяопин, Маргарет Тэтчер, АҚШда эса Франклин Рузвелт билан таӄӄослаш мумкин. Унинг ютуӄлари нафаӄат Америка, балки бутун дунёда юӄори баҳоланади.”

Ўлганлар ҳаӄида яхши гапларни айтиш ёки ҳеч нарса демаслик керак, деган гап бор. Ҳаӄиӄатан ҳам, шу кунларда Рейган ҳаёти ва сиёсатига ижобий баҳо бермаётган одам йўӄдек кўринади. Аммо аслида бундайлар йўӄ эмас.

Тожикистон Коммунистлар Партияси раиси Шоди Шабдолов:

”Ўз ваӄтида социалистик тизимни йўӄ ӄилган Роналд Рейган ҳаӄида яхши гап айта олмаймиз. У жаҳонда кучлар мувозанатини бузди. Ҳозирда эса 14 йил ваӄт ўтган бўлса ҳам, мувозанат ӄайта тиклангани йўӄ.”

Британияда чиӄадиган “Гардиан” газетаси мухбири Пол Фут Рейганни ниҳоятда коррупциялашган президент сифатида эслайди ва газетанинг 9 июн кунги сонида шундай деб ёзади:

”Рейган ва унинг шериклари Оӄ Уйдан туриб бошӄарган Эрон-Контра можароси Уотергейт ишидан ҳам ёмонроӄ эди. Унинг натижасида Марказий Америкада тартибсизликлар бошланиб кетди. Рейган ҳазилкаш ҳам эди. Бир куни у демократия ва халӄ демократияси ўртасидаги фарӄ ҳаӄида гапириб, “оддий кўйлак ва жинниларга уларни тийдириш учун кийдириладиган кўйлак ўртасида ӄандай фарӄ бўлса, булар ўртасидаги фарӄ ҳам шундай”, деган эди. Албатта, у демократияни яхши кўрган. Халӄӄа алоӄаси бўлмаган демократияни,” - деб ёзди “Гардиан” мухбири Пол Фут.

Ўзбекистон Эрк Демократик Партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ марҳум Президент Рейган ҳаӄида шундай дейди:

”Михаил Горбачев ва перестройка деганимизда, бу икки сўз жуда табиий жаранглайди. Лекин мен бугун Роналд Рейган ва перестройка, ӄайта ӄуриш демоӄчиман. Бу икки сўз ҳам, менимча, бир-бирига жуда уйғун, табиий жаранглайди. Агар Роналд Рейган бўлмаганида, ундан кейин ӄолган, ӄайта ӄурилган дунё, балки, бугун биз кўриб турган шаклда бўлмас эди.”

Албатта, Роналд Рейган баробарида совуӄ урушнинг тугатилишига бевосита ҳисса ӄўшган яна бир шахсни тилга олмай бўлмайди. Михаил Горбачевни.

Рейган президентлиги даврида Совет Иттифоӄида тўрт Бош котиб алмашди. Леонид Брежнев, Юрий Андропов ва Константин Черненколар АҚШни душман ва раӄиб сифатида кўрганлар. Михаил Горбачев эса Рейганнинг ҳамкорига айланди.

”Менимча, тарихий нуӄтаи назардан (Рейган эса тарихга айланди), у совуӄ урушнинг тугатилишига жуда катта ҳисса ӄўшган шахсдир. Балки унинг ҳиссаси ҳал ӄилувчи бўлгандир,” - дейди Михаил Горбачев Роналд Рейган ҳаӄида.
XS
SM
MD
LG