Линклар

Роналд Рейган билан видолашув маросими муносабати билан жаҳон жамоатчилиги бугун Вашингтонда уни хотирламоқда.

  • Барно Анвар

Жумладан, Британия собиқ Бош Вазири Маргарэт Течер шундай деди:
«У ҳаётга ўтмишдаги Америка руҳини уйғотишга интилар эди. Озод дунёга янги куч бериш ва коммунизм қулларини озод этишга эришишга ҳаракат қилар эди. Бу жуда қийин ва ҳавфли вазифа эди. Шунга қарамасдан, у бу вазифаларни уддалар эди. Биз буюк Президент, Буюк америкалик ва буюк инсонни бой бердик», - деди деди Британиянинг собиқ Бош Вазири Маргарэт Течер.
1989 йилда Чехословакиядаги коммунистик тузумга барҳам берган «Бахмал инқилоби» етакчиларидан бири Чехиянинг собиқ Президенти Вацлав Гавел Роналд Рейганни хотирлаб, шундай деди:
«Президент Рейган жуда истараси иссиқ инсон, ажойиб етакчи эди. Фикримча, унинг фаолияти нафақат коммунизмнинг қулашига, балки дунёнинг икки қутблилигига ҳам барҳам берди. У тархий тараққиётнинг янги даври бошланиши — дунёда нисбатан адолатли ва чин маьнодаги тартиб ўрнатилишига сезиларли ҳисса қўшди», - деди Вацлав Гавел.
XS
SM
MD
LG