Линклар

Россия Президенти Владимир Путин АҚШ демократлари Буш маьмуриятининг Ироқдаги ҳатти-ҳаракатларини танқид қилишга «маьнан ҳақли эмас», деган фикрни билдирди.

  • Барно Анвар

«Катта саккизлик» давлатлари саммити якуни олдидан журналистларга интервю берар экан, Владимир Путин 1999 йилда ҳукумат тепасида бўлган мана шу демократлар Югославиядаги ҳарбий операцияларга жавобгар эканликларини алоҳида таькидлади. Унинг сўзларига кўра, Югославиядаги ҳарбий ҳаракатлар Ироқдаги ҳаракатлар билан бир даражада бўлган.
АҚШнинг ҳар икки вазиятдаги ҳарбий ҳаракатларини Россия ҳукумати кескин танқид қилган.
XS
SM
MD
LG