Линклар

logo-print

Ироқнинг Бағдод шаҳрида миналаштирилган автомобил портлаши оқибатида уч нафа Америка ҳарбийси жароҳатланди.

  • Барно Анвар

Шунингдек, Бағдод шаҳрида Америка ҳарбийлари ва радикал шиа етакчиси Муқтадо ас-Садр жангчилари ўртасида яна тўқнашув рўй бериши оқибатида, Ас-Садрнинг бир жангчиси қурбон бўлди, яна бир нечаси жароҳатланди.
Нажаф шаҳрида эса Муқатадо ас-Садр билан яна бошқа бир шиа гуруҳи ўртасида низо келиб чиқди. Бу низо оқибатида Нажаф шаҳрида жума намозини ўқиш учун келган Ироқ Бошқаруви Кенгаши аьзолари шаҳарни тарк этишга мажбур бўлишди.
Ироқ марказидаги Хилла шаҳрида коалиция кучларининг ҳарбий патрулига ҳужум уюштирилди. Уларга қарши ўт очилганда, ҳужум қилганлар беркинишга улгуришган.
Мамлакат ҳарбийларидан ҳеч ким жабр кўрмади.
XS
SM
MD
LG