Линклар

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича¸ ўтган уч ҳафта давомида мамлакат жанубида юз берган отишмаларда 80 нафардан ортиқ жанггари нобуд бўлди.


Азизулло Арол

АҚШ ҳарбий кучлари матбуот вакили Такер Мансэгернинг айтишича¸ Ўрузгон ва Зобил вилоятларидаги тўқнашувларда АҚШ аскарларидан икки нафари жароҳатланди.
Бошқа бир хабарга кўра¸ Хитой делегацияси Афғонистон шимолида хитойлик йўлсозлар ишларини давом этдириши масаласини аниқлаш мақсадида бугун Кобулга етиб келди. Ҳафта бошида 11 нафар хитойлик йўлсоз Қундуз вилоятида Толибон жанггарилари¸ деб гумон этилаëтган қуролли шахслар томонидан отиб ўлдирилган эди.
Хитойнинг Афғонистондаги элчисига кўра¸ делегация Афғонистон расмийлари билан музокаралар олиб боради ва воқеа юз берган жой Қундуз шаҳрини бориб кўради.
XS
SM
MD
LG