Линклар

Ҳафта бошида Ироқда гаровга олинган етти нафар туркиялик муҳандис озод этилди.


Азизулло Арол

Туркия қурилиш компанияси расмийларига кўра¸ бугун Ироқнинг Фаллужа шаҳрида озод этилган туркиялик етти муҳандис Мосулга олиб келинди. Уларнинг саломатлиги яхши.
Туркия фуқароларини гаровга олган гуруҳ томонидан тарқатилган видео мурожаатдан маълум бўлишича¸ мазкур гуруҳ Туркия ширкатлари Ироқда ўз фаолиятларини тўхтатиши ҳамда АҚШ бошчилигидаги кучларнинг Ироқда бўлишига қаршилик кўрсатиши талаб қилинади.
Ливан расмийларининг бугун маълум қилишларича¸ пайшанба куни Ироқда гаровга олинган бир нафар ливанлик отиб ўлдирилган. У билан бирга ушланган бошқа икки киши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG