Линклар

logo-print

Теҳрон ҳукумати мамлакат марказида оғир сувда ишлайдиган реактор қуриш режасини бекор қилиш ҳақидаги Европа Иттифоқининг талабини рад қилмоқда.


Азизулло Арол

Эрон Ташқи Ишлар вазири Камол Харрозий¸ биз Аракдаги ушбу йирик лойиҳани тўхтатиш тўғрисидаги талабни қабул қила олмаймиз¸ деб таъкидлади.
Европа Иттифоқи Эронни ушбу лойиҳани амалга оширмасликка чақирмоқда. Теҳроннинг билдиришича¸ ундан тиббиëт ва бошқа тадқиқот ишлари учун ядровий материаллар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Бироқ¸ қуролларни назорат қилувчи мутахассислар¸ ушбу реактор ядровий қуроллар учун материаллар ишлаб чиқариш мақсадида ҳам ишлатилиши мумкин¸ дея хавотир билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG