Линклар

Рейганомика нима ўзи? Жодугарликми?


Фарангис Саид Рейган даврини ифодаловчи тушунчалардан бири – “рейганомика” бўлиб, у 1981-89 йилларда олиб борилган иӄтисодий сиёсатни англатади.

АҚШнинг собиӄ Президенти Роналд Рейган олиб борган ва “рейганомика” номини олган иӄтисодий сиёсат хусусида мутахассислар орасида якдиллик йўӄ. Рейганомика тарафдорлари солиӄларнинг камайтирилиши оӄибатида АҚШ иӄтисодида ўсиш бошлангани, натижада иш жойлари яратилгани ва одамлар даромадлари ошганини таъкидлайдилар. Танӄидчилар эса рейганомика фаӄат бойлар учун фойдали бўлгани, камбағаллар эса унинг оӄибатида янада кашшоӄлашганини айтиб, бундан ташӄари давлат бюджети таӄчилликка учраганини айтишади. Масалан, “Сиэтл Таймс” газетасининг мухбири Фрома Хэрроп “Роналд Рейган кўп яхшиликлар ӄилди, аммо унинг номи билан аталаётган иӄтисодий сиёсат яхшиликлардан бири эмаслиги шубҳасиз”, деб ёзди газетанинг 10 июн кунги сонида.

Хўш, рейганомика нима ўзи? У ӄандай иӄтисодий сиёсатни англатади?

1981 йилда “Иӄтисодий Тикланиш Дастури”ни эълон ӄилар экан, Президент Рейган унинг тўрт асосий йўналишини шундай белгилади:

1.
ҳукумат сарф-харажатларини кескин ӄисӄартириш;
2.
даромаддан олинадиган солиӄларни камайтириш;
3.
давлатнинг тадбиркорликка аралашувини камайтириш, ва
4.
инфляцияни пасайтириш.

Озодлик радиосининг иӄтисодий таҳлилчиси Марк Бейкер рейганомика ҳаӄида шундай дейди:

”Роналд Рейган иӄтисодиётнинг ўсиши учун ширкатлар тўлаётган солиӄларни камайтириш керак, деб ҳисоблаган. Чунки, Рейган фикрича, бунинг натижасида ширкатлар солиӄ сифатида тўланмаган маблағни сармоя сифатида яна ишлаб чиӄариш соҳасига ётӄизишади.”

Ўшанда Рейган “фаӄат ҳукумат амалдорлари сонини камайтирибгина, иӄтисодиётнинг ўсишини таъминлаш мумкин”, деган эди. Албатта, бундай ёндашув Америка халӄига маъӄул бўлди. Чунки оддий фуӄаро бюрократлар сонининг камайишини доимо хоҳлайди. Аксарият иӄтисодчилар ҳам Рейган сиёсатини ижобий баҳоладилар. Чунки:

”Классик иӄтисодий назария жиҳатидан бу жуда яхши ғоя эди. Аммо муаммо шунда эди-ки, солиӄларнинг камайиши натижасида ҳукумат даромади, яъни бюджетга тушаётган маблағ ҳам камайди. Айни ваӄтда Рейган мудофаа харажатларини ошириб борди. Оӄибатда Рейган президентлик даврининг охирида бюджет таӄчиллиги ниҳоятда катта эди,” - дейди Озодлик таҳлилчиси Марк Бейкер.

Ҳаӄиӄатан ҳам, Рейганнинг иккинчи президентлик муддати тугаётганида, бюджет таӄчиллиги 8 йил аввалгига, Рейган эндигина президент этиб сайланган даврга ӄараганда, уч баробар катта эди.

Чунки, бир тарафдан, у ҳукумат амалдорлари сонини, режалаштирганидек, ӄисӄартира олмади. Бошӄа тарафдан, Совет Иттифоӄи билан олиб борилган ӄуроллар пойгаси ва “самовий урушлар” режаси ниҳоятда катта маблағ талаб ӄилди.

Ҳатто Роналд Рейганнинг вице-президенти бўлган, 1989 йилда у билан президентлик учун беллашиб, ғолиб чиӄӄан катта Жорж Буш ҳам рейганомикани танӄид ӄилган эди:

”У рейганомикани “вуду-экономика”, деб атади. Чунки Буш рейганомиканинг самарасига ишонмаган. У солиӄларни камайтириб, айни ваӄтда бюджет харажатларини ошириш нотўғри, деб ҳисоблаган.”

Марк Бейкерга кўра, “вуду-иӄтисодиёт” деганида Жорж Буш, Рейган сиёсатини “илму-амал”га ӄиёслаган. “Вуду”, деб америкаликлар жодугарликни назарда тутишади. Бушнинг ўша чиӄиши энг машҳур чиӄишлардан бири ҳисобланади. Ундан сўнг кўпгина америкликлар Рейган олиб борган иӄтисодий сиёсатни “вуду-экономика”, деб атай бошлашди.

Шунга ӄарамай, ҳозирги кунда ҳам Рейган иӄтисодий сиёсатини ижобий баҳолаётган мутахассислар йўӄ эмас. Улардан бири, таниӄли америкалик иӄтисодчи Уильям Нисканен “рейганомика” АҚШ иӄтисодий сиёсатини батамом ўзгартиришга ӄаратилган энг жиддий уриниш бўлган эди”, - деб ёзади.

Ӄизиғи шунда-ки, рейганомикани ижобий баҳолаб, уни амалда ӄўллашга уринаётган яна бир одам – АҚШ Президенти Жорж Бушдир. Озодлик таҳлилчиси Марк Бейкер:

”Унинг иӄтисодий масалалар бўйича аксарият маслаҳатчилари Рейган даврида ҳам президент маслаҳатчилари бўлиб ишлаганлар. Роналд Рейган Кичик Жорж Буш учун маънавий етакчидек. Шу боис Кичик Буш Рейган иӄтисодий сиёсатини такрорламоӄда. У ҳам солиӄларни камайтириб, айни ваӄтда мудофаа масалаларига жуда катта маблағ ажратмоӄда. Бу эса ҳозирда давлат бюджетидаги катта таӄчилликка олиб келди.”

Роналд Рейгандан кейин президентликка сайланган катта Жорж Буш ҳам бюджетни катта таӄчилликда ӄолдирган эди. Ундан кейинги президент Билл Клинтон ўзининг иккинчи президентлик даври ўрталарида бюджет мувозанатини тиклашга муваффаӄ бўлди. Кичик Жорж Бушга у кирими чиӄимидан кўпроӄ бюджетни мерос ӄолдирди. Кичик Жорж Буш эса мамлакат мудофааси, деб, харажатларни оширишда давом этмоӄда.
XS
SM
MD
LG