Линклар

Литвада бугун Президентлик сайловлари ўтказилмоқда.


Президентликка 5 киши ўз номзодини кўрсатган. Хабарларга кўра, 1998-2003 йиллари Литва Президенти бўлган Валдас Адамкус ва собиқ Бош Вазир Казимер Прунскенелар кўп овоз олиб сайловнинг иккинчи босқичига ўтишлари мумкин.
Литванинг олдинги Президенти Роландас Паксас апрел ойида мамлакат қонунларини бузганликда айбланиб, Парламент томонидан истеъфога чиқарилган эди.
Бугун Сербияда ҳам Президентлик сайловлари ўтказилмоқда. Бундан аввал Сербияда 3 марта президентлик сайловлари ўтказилган, лекин сайловичларнинг 50 фоизи сайловда иштирок этмагани учун, Президент сайланмай қолган эди.
XS
SM
MD
LG