Линклар

Афғонистонда толиблар қуролли гуруҳларига қарши коалиция кучларининг 3 ҳафта олиб борган ҳарбий ҳаракатлари чоғида «Ал-Қайда» гуруҳининг 80 нафар аскари ўлдирилган, 90 нафари асир олинган. 49 та қурол-яроғ ва ўқ-дори омбори топилган.


Бу борада Кобулда чиқиш қилар экан, Америка ҳарбийларининг Афғонистондаги вакили Такеэр Мэнсежер шундай деди:
«Коалиция қўшинлари сайловни сентябр ойида ўтказишга тўла қарор қилган ва бунинг учун бор имконияти билан ҳаракат қилмоқда. Яқинда денгиз ҳарбийлари операциялар ўтказган ҳудудда ҳозир 24 минг сайловчи рўйҳатга олинди. Сайловчиларни рўйҳатга олиш жараёни эса кўзланган муддатдан икки-уч ҳафта илгари бормоқда», — деди Америка ҳарбийларининг Афғонистондаги вакили.
XS
SM
MD
LG