Линклар

logo-print

Покистон ҳукумат қўшинлари мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудида «Ал-Қайда» гуруҳига қарши олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатларни якунлади.


Охирги ҳарбий ҳаракатлар чоғида 72 одам қурбон бўлди. Улардан 55 нафари «Ал-Қайда» гуруҳи аьзолари, деб билдирилмоқда. Карачи шаҳрида чиқиш қилар экан, Покистон Ички Ишлар вазири Файсал Солиҳ Ҳаёт шундай деди:
«Бизнинг хавфсизлик кучларимиз террорчилар, мамлакатдаги зўравонлик ҳаракатларига алоқадор ҳар қандай жиноятчиларга қарши ҳарбий ҳаракатларни жуда муваффақиятли олиб бордилар. Биринчи навбатда, бу яқиндагина Карачи шаҳрида автоколоннага ҳужум уюштирганларга қарши мувафаққиятли ҳаракат бўлди», — деди Покистон Ички Ишлар вазири.
Айни вақтда мамлакат жанубидаги Синдх вилояти полицияси бошлиғи Саййид Камол Шох шундай деди:
«Карачи шаҳрида биз саккиз кишилик жиноий гуруҳни қўлга олдик. Улар 10-15 январ кунлари давомида содир этилган 7 та ҳужум ва портлашга алоқадордирлар», — деди Синдх вилояти полицияси бошлиғи.
XS
SM
MD
LG