Линклар

“Бирлик” вазирлик устидан Олий судга шикоят қилди


Зикрилло Ишонч 14 июнь куни “Бирлик халқ ҳаракати” партияси бош котиби Васила Иноятова ҳамда партия ишончли вакили адвокат Руҳиддин Комилов Адлия вазирлигининг партияга нисбатан олиб бораётган саъй-ҳаракатлари устидан Ўзбекистон Олий судига ариза билан мурожаат қилди.

В.Иноятованинг таъкидлашича, партия рўйхатдан ўтиш учун Адлия вазирлигига уч марта ҳужжат топширган. Лекин бирор марта партияга вазирликнинг бу тўғридаги расмий қарори юборилмаган. Бу ҳақда Олий судга биринчи марта мурожат қилинганда суддагилар “Бирлик” вакилларидан вазирликнинг қарорини олиб келишни талаб қилган. Адлия вазирлиги эса қарор чиқармаган. Партиянинг Олий судга бу сафар топширган аризасида вазирлик қарор чиқармаётгани ва “Бирлик”ни атайин рўйхатга олмаётгани устидан шикоят қилинган.

Адвокат Р.Комиловнинг сўзларига қараганда, Олий суд мазкур аризани кўриб чиқишни жорий йилнинг 24 июнига қолдирган. Бунга сабаб вазирлик вакилларининг 21 июнгача суд жараёнида қатнашишга имконияти йўқлигини маълум қилинганидир.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, илгари Адлия вазирлиги “Бирлик” рўйхатдан ўтиш учун тақдим этган ҳужжатлардаги 329 имзосини сохта деб топган эди.
XS
SM
MD
LG