Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:06

Марказий нашрлар шарҳи


Шайбон Ўзбекистон овози” газетасининг 8 июнь сонида Сурхондарё вилоятининг янги ҳокими Абдулҳаким Эшмуратовнинг журналистлар билан ўтказган учрашуви ҳақида хабар берилди. Хабарда айтилишича, ҳоким оммавий ахборот воситалари олдида турган вазифалар ҳақида гапирган ва журналистларни дадил ва холис, фидоий бўлишга даъват этиб, жумладан, бундай деган: “Очиқ айтишим керак, Денов туманининг “Чағониён” газетасидан бошқа бирорта ҳам нашр бугунги кун талабига жавоб бермайди. Бандихон, Ангор туманларида чоп этилаётган газеталар адади 300-400 тадан ошмаётганлигини қандай изоҳлаш мумкин? Вилоят ҳокимлигининг “Сурхон тонги”да эса танқидий, таҳлилий мақолалар етишмайди. Барча газеталарнинг сифати ачинарли аҳволда”.

“Постда” газетасининг 10 июнь сонида Шаҳзода Худойбердиева ҳамда Дурдибой Худойшукуровнинг “Жамоадан кечирим сўрайман…” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Мақолада сўнгги йилларда Ўзбекистонда мухбирлиги тўғрисида сохта гувоҳномага эга шахслар пайдо бўла бошлагани ҳақида сўз боради. Муаллифларнинг ёзишича: “мухбирликни осон пул топиш манбаи деб билувчи баъзи хомхаёл кишилар ҳамон учраб турибди. Улар ҳатто қалбаки гувоҳнома, сохта исм-шариф билан республикадаги айрим нуфузли газеталарнинг номини сотиб, кун кўришга, мол-дунё орттиришга уринмоқдалар”. Мақолада Ички ишлар вазирлигига қарашли “Постда” газетаси мухбириман, дея сохта гувоҳнома билан фаолият кўрсатган икки аёлнинг қилмишлари фош бўлгани, ҳатто улардан бирига яхшигина жазо чораси қўллангани таъкидланади. Мақола сўнггида эса “Постда” газетаси мухбириман, деган ҳар қандай шахснинг гувоҳномаси жиддий ўрганилиб, газета таҳририятини огоҳлантириш илтимос қилинган.
XS
SM
MD
LG