Линклар

Бугун Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Хитой раҳбари Ху Цзин Тао учрашуви бўлиб ўтди.


Абдуллоҳ Эргаш

Учрашувда икки давлат раҳбарлари дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Шунигдек, ўнга яқин бошқа шартномалар, жумладан, иқтисодий ҳамкорилик ва наркотик савдосига қарши кураш борасидаги ҳужжатлар ҳам қабул қилинди.
Учрашувдан сўнг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шундай деди:
”Биз Хитой билан уч ёвузликка қарши курашда биродармиз. Бу халқаро терроризм, экстремизм ва сепаратизмдир,” - деди Каримов.
Ўз навбатида сўзга чиққан Хитой рахбари шуларни айтди:
”Музокаралар пайтида мен Президент Каримовни ўзи учун қулай бўлган пайтда Хитойга ташриф қилишни таклиф этдим. Президент Каримов бу таклифимни мамнуният билан қабул қилди,” - деди Ху Цзин Тао.
XS
SM
MD
LG