Линклар

Иордан дарёси ғарбий соҳилида Исроил ҳукумати Фаластин ерларини мусодара қила бошлади. Мусодара қилинган ерга ҳимоя девори қурилиши мўлжалланмоқда.


Абдуллоҳ Эргаш

Фаластин томони Исроил ҳукуматининг бу ҳаракатидан норозилик билдирди. Исроил эса ҳимоя деворининг қурилиши мамлакатга террорчиларнинг суқилиб киришини бартараф этади, деб ҳисобламоқда.
Иордан дарёси ғарбий соҳилида душанбадан сешанбага ўтар кечаси исроил ҳарбий вертолётлари ҳужуми оқибатида икки фаластинлик нобуд бўлди, уч фаластинлик яраланди. Хабарларга кўра, ўлдирилганлар орасида “Ал-Ақса мазлумлар гуруҳи” раҳбарларидан бири Ҳалил Марсуд ҳам бор.
XS
SM
MD
LG