Линклар

logo-print

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси АҚШдан 30 июн куни ҳокимият ироқликлар қўлига ўтгач Саддам Хусайнн озод қилиш ёки унга расман айблов билдиришни талаб қилмоқда.


Абдуллоҳ Эргаш

Ироқ Президенти Ал-Явар АҚШ мамлакат янги ҳукуматига қамоқда сақланаётган Саддам Хусайнни топширишига ишонади.
”Президент Жорж Буш мендан Саддам Хусайнни қачон қабул қилиб олишимиз мумкинлигини сўради. АҚШ уни Ироқ ҳукуматига топширишни жуда ҳам истайди. Лекин биз, аввало, судгача Саддам хавфсизлигини таъминлай олишимизга, суднинг адолатли , собиқ Президент эса ҳимоячига эга бўлишига ва ҳукумат унга қарши айблов эълон қила олишига ишонч ҳосил қилишимиз зарур”, - деди Ал –Явар.
Бироқ, АҚШ Давлат Департаменти ва Мудофаа вазирлиги расмийлари Америка Саддам Хусайн ва бошқа ҳарбий маҳбусларни Ироқ Ўтиш даври Ҳукуматига топширмаслигини билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG