Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:39

Кишиларни сарсон қилишга ихтисослашган суд


Турғунбек 14 июнь куни Андижон вилояти жиноят ишлари суди фаолиятидан норози бўлган бир гуруҳ фуқаролар суд биноси олдидаги Навоий кўчасида автомобиль қатновини тўхтатиб қўйишга ҳаракат қилди. Фуқароларнинг бу каби чиқишлари 8, 9, 12 июнь кунлари ҳам бўлиб ўтганди.

14 июнь куни ўз норозилигини билдираётган аёллардан бири Лола Расуловнинг айтишича, Қаҳрамон Расуловни суд ноҳақдан 14 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилган. Судда гувоҳлар унинг гуноҳсиз эканини таъкидлаган бўлса-да, судья уларнинг кўрсатмаларини эътиборга олмаган.

“Менинг икки болам етим қоляпти. Унинг (Қ.Расуловнинг) озод этилиши учун саккиз минг доллар пора талаб қилишди. Оддий кишида бунча пул қаёқдан бўлади? Онаси иккинчи гуруҳ ногирони сифатида 11 минг сўм нафақа олади”, - деди Л.Расулова.

Л.Расулованинг таъкидлашича, Қ.Расулов жиноятни яширишда ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланишда айбланган.

70 ёшли қариянинг айтишича, судьялар суд жараёнини ўтказишни пайсалга солади. Эртага, индин кел, деб айтади. Судга чақирилганлар эртадан кечгача сарсону овора бўлиб, суд бошланишини кутишга мажбур бўляпти. Ҳар бир кишининг Шаҳрихондан Андижонга келиб-кетиш учун йўлкирасига 800 сўм кетади. Бундан ташқари, овқатланишига ҳам анча маблағ керак.

Маҳкум Қ.Расуловнинг онаси, иккинчи гуруҳ ногирони Азиза Расулова норозилик чоғида кўча ўртасида ҳушидан кетиб йиқилди. Шошилинч тиббий ёрдам хизмати шифокорлари ҳушига келтиргандан сўнг у вилоят суди раиси Нуриддин Тўхлиев ўзини бугун қабул қилмаса, норозилик акциясини давом эттиришини маълум қилди. Шундан сўнг орадан бир қанча вақт ўтгач, Н.Тўхлиев А.Расуловани қабул қилди. Мулоқот чоғида аёлнинг ўғлига ҳукм чиқарган судья Ҳаким Хўжамов ҳам қатнашди. Лекин у Қ.Расуловга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш учун 8 минг доллар пора сўраганини тан олмади.
XS
SM
MD
LG