Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:05

Зилзиладан талофатсиз чиқинг!


Зикрилло Ишонч Ўзбекистонда фаолиятини бошлаган АҚШнинг GeoHazards Internationаl нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари 15 июнь куни зилзила талофатини камайтиришда жамоатчилик ролига бағишланган матбуот анжумани ўтказди.

Ўзбекистон сейсмик фаол ҳудудда жойлашгани сабабли олимлар яқин йилларда мамлакатда ер силкиниши эҳтимоли борлигини инкор қилмаётир. Шу боис, мутахассислар ер силкиниши талофатини камайтиришда жамоатчилик иштирокини таъминлаш зарурлигига эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Геология ва геофизика институти директори Собит Мақсудовнинг анжуманда таъкидлашича, зилзила талофатини камайтиришда аҳолининг иштироки қурбонлар сонининг анча оз бўлишига хизмат қилади. Ўзбекистон бу борада кишиларнинг тайёргарлик даражаси паст. Аҳоли зилзила рўй берганда ўзини қандай тутиш, шароитни баҳолай олиш малакасига эга эмас. 1966 йилги Тошкент зилзиласини бошдан кечирган авлодда бу борада қандайдир тушунча бўлиши мумкин. Аммо янги авлодда табиий офат чоғида нималарга эътибор қаратиш ҳақида етарли маълумот йўқ.

Зилзилашунос олим Бахтиёр Нуртоевнинг фикрича, Ўзбекистонда биноларнинг зилзилабардошлигини ошириш, турар-жойларнинг аҳволини яхшилашга эътибор қаратиш керак. Хусусан, кўп кузатиладиган ҳолат – бино ертўласининг сувга тўла туриши ҳам зилзиладиган кўриладиган талофатни кўпайтиришга хизмат қилади. Мана шундай ҳолатларнинг олдини олишда жамоатчиликнинг иштироки ҳам зилзила хавфини камайтиришдир.

Олимнинг эътирофича, ривожланган мамлакатларда бу масалага катта эътибор қаратилади. Дейлик бир хил кучдаги зилзила юз берганда АҚШ ёки Японияда бир неча ўн киши ҳалок бўлиши мумкин. Лекин Эрон, Туркия ёки Хитойда қурбонлар сони ўн мингларни ташкил этади.

С.Мақсудовнинг сўзларига қараганда, зилзила вақтида ўзини тутиш ҳаракатларини аҳолига ўргатиш учун мультимедиа маҳсулотларидан кўплаб фойдаланиш талаб этилади.
XS
SM
MD
LG