Линклар

Дипломат ва ҳарбийлар Бушга ӄарши


Фарангис Саид “Дипломатлар ва Ҳарбий Қўмондонлар Ўзгариш Йўлида”, деб номланган гуруҳ АҚШнинг ҳар иккала партияси намояндалари, турли президентлар даврида ишлаган собиӄ элчилар ва истеъфодаги ҳарбийлардан таркиб топган. Гуруҳнинг 26 аъзоси Президент Жорж Буш АҚШ ташӄи сиёсатига зиён етказди, деган хулосага келди. Чоршанба куни уларнинг расмий баёнот беришлари кутилмоӄда.

Гуруҳга аъзо айрим дипломатларнинг таъкидлашича, улар ва ташӄи сиёсат соҳасининг бошӄа ходимлари олиб борган кўп йиллик фаолият натижаларини Буш йўӄ ӄилди. Улар, хусусан, Ироӄдаги урушни Буш бир томонлама равишда эълон ӄилгани, бунинг оӄибатида АҚШнинг анъанавий ҳамкорлари Франция ва Германия билан ора бузилганини айтишмоӄда.

Бундан икки ой олдин Британия дипломатлари ҳам шунга ўхшаш баёнот ӄилиб, Бош Вазир Тони Блэрнинг ташӄи сиёсати ва Буш маъмурияти билан ҳамкорлигини танӄид остига олган эдилар.

Кузатувчилар фикрича, ноябр ойида бўладиган президентлик сайловлари яӄинлашар экан, АҚШдаги собиӄ дипломатлар ва истеъфодаги ҳарбий етакчилар фикри сайловолди кампаниясига жиддий таъсир ӄилиши мумкин.

Гуруҳ аъзоларининг таъкидлашича, улар президентликка номзод Жон Керри тарафини олмаяптилар. Баёнот билан улар америкаликларни огоҳлантирмоӄчи эканини айтишмоӄда.

АҚШдаги Виржиния университети ходими, сиёсатшунос Ларри Сабато эса гуруҳга кирганларнинг аксарияти Демократлар партияси аъзолари эканини айтади:

”Мен рўйхатни яхшилаб ўрганиб чиӄдим. Унга, асосан, демократлар ва бир неча йил олдин республикачилар партиясидан чиӄиб кетганлар киритилган.

Сабато гуруҳ аъзоларидан бири адмирал Уильям Кроу эканини айтади. Мутахассисга кўра, адмирал Кроу республикачи президентлар Роналд Рейган ва катта Жорж Буш билан ишлаган, сўнгра демократ Билл Клинтонни ӄўллаб-ӄувватлаган. Ҳозирда эса у Жон Керри президентлик кампанияси учун маблағ ажратмоӄда.

Шу боис, Ларри Сабато гуруҳнинг бетарафлигига ишонмаслигини айтади.

Вашингтондаги Америка университети профессори, сиёсатшунос Алан Лихтман эса бу фикрга ӄўшилмайди.

Унинг айтишича, Буш АҚШнинг ҳарбий ӄудратига таяниб, олиб бораётган бир томонлама сиёсат натижасида анъанавий ҳамкорлар Вашингтондан юз ўгирди. Кўп йиллар олдин ўрнатилган ришталарнинг узилиши, ташӄи сиёсат доктринасининг барбод этилиши кўплаб америкаликлар, шу жумладан дипломат ва ҳарбийларни ранжитган бўлиши мумкин.

”Буш АҚШ сиёсатини таг-туги билан ўзгартириб юборди. Ҳужумларнинг олдини олишда ҳам Буш янги доктринани ӄўлламоӄда. Албатта, сиёсатдаги кескин ўзгаришлар бутун дунё бўйлаб, жумладан АҚШда жиддий оӄибатларга олиб келмоӄда. Чунки Буш сиёсатчилар ва давлат расмийлари анча ваӄтдан буён ӄўллаётган ёндашувни ўзгартирди.

Америкалик профессор фикрича, Жорж Буш маъмурияти нафаӄат Ироӄ масаласи, балки халӄаро сиёсатнинг бошӄа соҳаларида ҳам жаҳон ҳамжамияти фикрини инобатга олмади. АҚШнинг Киото протоколини имзоламагани, Баллистик ракеталарга ӄарши шартномадан чиӄӄани, пўлат импортига 18 ойлик тарифлар жорий этгани ва бу билан Европадаги тижорий ҳамкорларини йўӄотгани бунга мисол бўла олади, деб ҳисоблайди Алан Лихтман.
XS
SM
MD
LG