Линклар

Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити бошланяпти


Фарангис Саид 16 июн, чоршанба куни Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити очилади. Ташкилотга аъзо Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари учрашиб, “олтилик” доирасида ҳамкорликни чуӄурлаштириш масаласини муҳокама ӄиладилар. Пайшанба куни саммитда Афғонистон Ўтиш Даври президенти Ҳамид Карзайнинг иштирок этиши кутилмоӄда. Саммит арафасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг истиӄболлари ва унинг бугунги маӄсадлари ӄандай, деган саволга жавоб излаб кўриш ўринли.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо олти мамлакат ҳукуматлари терроризмга ӄарши курашаётганларини баён этадилар. Россияда “террорчилар” дейилганида чечен сепаратчилари тушунилади. Хитойда расмий Пекин террорчилар деганида уйғур сепаратчиларини назарда тутади. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати”дан номини “Ҳизб-ут-Исломий Туркистон”га ўзгартирган гуруҳ ҳамда “Ҳизб-ут-Таҳрир” ҳаракати таҳдиди ҳаӄида гапирадилар. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида фаӄат Қозоғистон террор таҳдиди билан бевосита тўӄнашмаган.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти 1996 йилда Хитой, Россия ва собиӄ совет республикалари орасидаги чегара низоларини ҳал этиш маӄсадида тузилган эди. Терроризмга ӄарши кураш ташкилот маӄсадлари рўйхатига кейинроӄ киритилди.

2002 йил июн ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган саммитда ташкилот низоми ӄабул ӄилинди. Пекинда унинг котибияти, Бишкекда эса аксил-террор марказини тузишга келишилди. Аммо кўп ўтмай аксил-террор марказини Бишкекда эмас, балки Тошкентда жойлаштиришга ӄарор ӄилинди.

Халӄаро Муносабатлар Москва Давлат Институти ӄошидаги Пост-совет Тадӄиӄотлари Маркази раҳбари муовини Артем Малгин бу ӄарорларни ижобий баҳолайди:

”Пекинда ташкилотнинг доимий Котибиятини, Тошкентда эса Минтаӄавий Аксил-Террор Марказини очиш ҳаӄидаги ӄарор Хитой, Россия ва Марказий Осиё республикалари орасидаги ҳамкорликни янада чуӄурлаштириш сари ӄўйилган ӄадамдир.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг шу йил январ ойида Пекинда учрашган ташӄи ишлар вазирлари июн ойида Тошкентда яна бир учрашув ўтказишга келишиб олдилар.

Кўпгина кузатувчилар фикрича, ташкилотга аъзо ҳар бир давлат ундан ўз маӄсадларида фойдаланмоӄда. Россия ва Хитой маӄсади, жумладан, Марказий Осиёда АҚШ таъсирининг кучайишига йўл ӄўймасликдир. Яна бир маӄсад минтаӄавий хавфсизликни таъминлашдан иборат. Бундан ташӄари, Хитой минтаӄанинг катта нефт ва газ бойликларига ӄизиӄиш билдиряпти ва бунда айнан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотидан фойдаланаётир.

Бу ҳаӄда Лондонда нашр этиладиган “Жейнс Сентинел: Россия ва МДҲ” журнали бош муҳаррири Алекс Ватанка шундай дейди:

”Хитой ва Россия ўз маанфаатларини кўзлаяптилар. Бироӄ улар манфаатлари Марказий Осиё республикалари манфаатларидек долзарб эмас. Ҳудуд яхлитлиги хавф остида экани, одам ва наркотиклар контрабандаси Марказий Осиё мамлакатларига таъсир ӄилаётган муаммолардир. Менимча, мазкур ташкилот минтаӄавий муаммоларни ҳал этиш, хусусан, наркотиклар контрабандаси ва исломий экстремизмга ӄарши курашишга асосий эътиборини ӄаратиши керак.

Исломий экстремизм хавфи ҳаӄида Марказий Осиё лидерлари мустаӄиллик даврининг бошидан гапирадилар. Бу уларнинг бари, айниӄса, Ўзбекистонга Ғарб давлатлари, хусусан АҚШдан катта миӄдордаги ёрдам олиш имконини берди.

Аммо кузатувчилар эътирофича, ташӄи хатарлардан ташӄари МО мамлакатларига ички муаммолар ҳам таҳдид солмоӄда. Хусусан, Ўзбекистонда инсон ҳуӄуӄларини поймол этиш амалиёти давом этаётгани, сиёсий плюрализмнинг йўӄлиги, бозор муносабатларига асосланган иӄтисодиёт ҳамон барпо этилмагани, аҳолининг тобора ӄашшоӄлашаётгани ижтимоий портлашга олиб келиши мумкин.
XS
SM
MD
LG