Линклар

logo-print

Бугун Брюсселда донор давлатларнинг Грузияга бағишланган Халқаро конференцияси иш бошлади.


Азизулло Арол

Жаҳон Банки ҳомийлигида Европа Иттифоқи томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар¸ АҚШ¸ Япония ва Россия вакиллари қатнашмоқда.
Грузия ҳукуматининг билдиришича¸ Тбилиси донор давлатлардан 2004-2006 йиллар мобайнида 485 миллион евролик ëрдам кутмоқда.
Европа Иттифоқи раҳбарларидан бири Крис Паттеннинг айтишича¸ халқаро ҳамжамият Грузияга ëрдам кўрсатиши керак.
"Биз агар ëрдам бемасак¸ бу мамлакатда ислоҳотлар муваффақият келтиришини кутишимизга ҳожат йўқ"¸ - деди Крис Паттен.
Европа Иттифоқининг Ташқи масалалар бўйича бошлиғи Хавьер Соланага кўра¸ Грузия ҳукумати мамлакатда коррупция ва камбағалликни олдини олиш бўйича ижобий ишларни амалга оширмоқда.
XS
SM
MD
LG