Линклар

Афғонистон полициясининг маълум қилишича¸ бугун мамлакат шимолида Халқаро тичлик сақловчи кучлар колоннаси яқинида узоқдан бошқариладиган бомба портлатилгани натижасида йўловчилардан уч киши ҳалок бўлди.


Азизулло Арол

Қундуз вилояти полиция бошлиғи Муталиб Бекнинг айтишича¸ пойтахт Кобулдан 250 километр шимолдаги Қундуз шаҳрида юз берган ушбу портлаш оқибатида икки талаба ва бир қария нобуд бўлди. Халқаро кучларнинг афғонистонлик ҳайдовчиси ва бир талаба жароҳатланди.
Қундузда Германиянинг тинчлик сақловчи кучлари жойлашган.
Полициянинг билдиришича¸ бугун Бадахшоннинг Файзобод шаҳрида рўй берган бошқа бир портлаш оқибатида Британиянинг ëрдам кўрсатувчи агентлиги биносига зарар етди.
XS
SM
MD
LG