Линклар

logo-print

Бугун Ироқда қўпорувчилар яна бир нефт қувурини портлатдилар.


Азизулло Арол

Ироқнинг Жанубий нефт ширкати матбуот вакили Самир Жассимнинг айтишича¸ ушбу қўпорувчилик нефт қувурларига жиддий зарар етказди ва нефт оқимини бутунлай тўхтатиб қўймоқда. Унга кўра¸ қувурларни қайта таъмирлаш учун камида бир ҳафта керак бўлади.
Сешанба куни Басра яқинидаги нефт қувурларида икки портлаш юз берди. Ўтган тунда шимолдаги Дибис шаҳри яқинида ҳам бир нефт қувури портлатилди.
Бугун Киркукда исëнчилар Ироқнинг Шимолий нефт компанияси хавфсизлик хизмати бошлиғини отиб ўлдирдилар.
Айни пайтда Ироқ шиалари радикал руҳонийси Муқтадо ас-Садр ўз гуруҳининг Нажафлик бўлмаган аъзоларини шаҳарни тарк этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG