Линклар

logo-print

Нон ичида… сичқон ахлати


Басира Маълумотларга қараганда, Бухородаги бир қанча нонвойхоналарда тайёрланаётган нон маҳсулотлари санитария-гигиена талабларига жавоб бермаётир. Бу эса аҳоли эътирозларига сабаб бўляпти.

Бухородаги “Ширин кулча” нонвойхонаси илгари сифатли нон маҳсулотлари чиқариши билан машҳур эди. Бироқ сўнгги вақтларда бу ерда тайёрланган нонлар ичидан турли нарсалар чиқа бошлади. Бухоролик Гулноз Содиқованинг айтишича, у яқинда мазкур нонвойхона нон харид қилган. Нон ичидан сичқон ахлати чиққан. Бундан ташқари, нондан қоп ипи ҳам топилган. Кейинчалик харид қилган нонларида ҳам шундай нарсалар борлиги маълум бўлган.

“Бухоронон” акциядорлик жамиятига қарашли “Ширин кулча” нонвойхонаси 1992 йилда иш бошлаган. Нонвойхона бош устаси Эркин Йўлдошевнинг сўзларига қараганда, шу кунга қадар бу ерда тайёрланган нон маҳсулотларидан ҳеч ким шикоят қилмаган.

Нонвойхона маҳсулотларидан сичқон ахлати чиққаётганини бош уста инкор қилди. Унинг таъкидлашича, корхонада ишлаб чиқариш жараёни қаттиқ назорат қилинади. Шаҳарда сотилаётган нонлардан турли касалликлар тарқалаётгани учун яқинда санитария-эпидемиология хизмати ходимлари нонвойхонада текширув ўтказган. Шундан сўнг назорат янада кучайтирилган.

Эпидемиолог Номоз Қодировнинг билдиришича, сичқон ахлати турли касалликлар келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун таркибида сичқон ахлати мавжуд нонни сотиш, истеъмол қилиш мумкин эмас.
XS
SM
MD
LG