Линклар

Халқаро Атом Энергияси Агентлиги навбатдаги ҳисоботининг Эронга доир қисмида хатога йўл қўйилганини тан олди.

  • Барно Анвар

Айни ҳисоботда Эрон ҳукумати уранни бойитиш технологиясининг айрим турларига доир барча ма’лумотни агентликка тақдим этмагани айтилган эди. Эндиликда бу ма’лумот нотўғри бўлиб чиқди.
Бу борада Эрон Хавфсизлик кенгаши вакили Хуссайн Мусавиан шундай деди:
«Биз тақдим этган ма’лумотлар ҳаққонийлигига ишончимиз комил. Агентликнинг ҳозирги фикрига кўра, ҳисоботда йўл қўйилган хатони тўғирлашга тайёрлигини тушуниш мумкин. Биз бу позицияни юқори баҳолаймиз ва Агентлик билан ҳамкорликни давом эттирамиз», — деди Эрон Хавфсизлик кенгаши вакили.
Халқаро Атом Энергияси агентлиги раҳбари Ал Барадей фикрига кўра эса бу техник хатодир.
«Бу техник хато ва у агентлик бошқарув кенгашига мен тақдим этадиган ҳисоботнинг умумий мазмунини ўзгартира олмайди. Бунинг ма’носи шуки, биз хали ҳануз Эрон томонидан барча ахборотлар тўлиқ тақдим этилиши ва мамлакат бизнинг ташкилот билан янада изчил ҳамкорлик қилиши керак, деган фикрдамиз», — деди Халқаро атом энергияси агентилиги раҳбари.
XS
SM
MD
LG