Линклар

logo-print

Бугун Брюссел шаҳрида Европа Иттифоқи мамлакатлари саммити бошланди. Саммит бош мавзуси — Европа Иттифоқи Конституцияси лойиҳаси бўйича юзага келган фикрлар қарама-қаршилигига барҳам бериш.

  • Барно Анвар

Ўтган йили декабрь ойида Европа Иттифоқига аьзо давлат раҳбарлари Иттифоқнинг бошқарув органларига овоз бериш тартиб-қоидалари борасида бир битимга келолмаган эдилар.
Агар бу сафар Конституция лойиҳаси тасдиқланадиган бўлса, у Иттифоққа а’зо 25 давлатда ратификация қилиниши лозим. Аксарият а’зо мамлакатлар бу борада референдум ўтказишни мўлжалламоқдалар.
Бундан ташқари, саммит иштирокчилари Еврокомиссия раҳбарлигига номзод масаласини ҳам муҳокама этишлари лозим. Еврокомиссиянинг ҳозирги раҳбари муддати эса шу йил охирида якунланади.
XS
SM
MD
LG