Линклар

logo-print

Буюк Британия Ироқдаги қўшинлари таркибида ротация ўтказишга қарор қилди.

  • Барно Анвар

Бу ҳақда бугун Британия Мудофаа вазири Жеф Хун ма’лум қилди. Унинг сўзларига кўра, келгуси ҳафта Ироққа янги Британия ҳарбий бўлинмалари жўнатилади. Ҳозирда Ироқда бўлган ҳарбийлар эса Британияга қайтарилади.

Ротация натижасида Ироқдаги Британия ҳарбийлари умумий сони яна 9 минг нафарга кўпаяди.

Британия Ташқи Ишлар вазири Жек Строу Ироқдаги вазиятни баҳолар экан, шундай деди:
«Ҳозир қуролланган жиноий гуруҳлар мамлакат ҳокимиятининг ироқликлар қўлига берилишига қаршилик қилмоқдалар. Бироқ улар бизни ва ишончим комилки, Ироқ халқини ҳам қўрқита олмайдилар. Ҳокимият ироқликларга топширилади. Ироқликлар, албатта, мамлакат бошқарувини ўз қўлларига оладилар», — деди Британия Ташқи Ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG