Линклар

logo-print

Бугун Бағдод шаҳридаги Ироқ янги армиясининг ҳарбийга чақириқ маркази олдида кучли портлаш рўй берди.

  • Барно Анвар

Портлаш оқибатида камида 35 одам қурбон бўлди, тахминан 140 одам жароҳатланди. Енгил автомобил рулини бошқариб келаётган ҳудкуш террорчи чиқирув маркази биносига ёнига келиб, машинани портлатиб юборди.
Ироқдаги Америка қўшинлари вакили Майк Мюррей бу борада шундай ма’лумот берди:
«Марказ ёнида тахминан 175 га яқин ҳарбийга чақирилган ёшлар йиғилганди. Улардан ҳеч бири жабр кўрмади. Америка ҳарбийлари ва Ироқ аскарлари ўртасида ҳам жабрланганлар йўқ. Ҳодиса қурбонларининг аксарияти марказ яқинидан ўтиб кетаётган тасодифий автобус йўловчилари бўлган. Бу ҳужум Ироқ халқига қарши қаратилган эди», — деди Ироқдаги Америка қўшинлари вакили.
Бу борада Ироқ ўтиш даври ҳукумати раҳбари Оят Алавий шундай деди:
«Мана шундай зўравонлик ҳаракати рўй беришини кутиш мумкин эди. Ироқнинг душманлари бизга қаршилик қилмоқдалар. Қаерда бўлишидан қат’ий назар, Ироқдами ёки унинг ташқарисидами — ҳукуматимиз душманларга ён босмайди, ҳамиша олға боради», — деди Ироқ ўтиш даври ҳукумати раҳбари.
Кеча Бағдод шимолидаги Балад шаҳрида Америка ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилди. Оқибатда, уч америка ҳарбийси қурбон бўлди. Шунингдек, кеча Басра яқинидаги нефт қувури ёнида қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилди. Натижада, Ироқ нефти экспорти икки кунга тўхтатилди.
XS
SM
MD
LG