Линклар

logo-print

Фаввора чўмиладиган жойми?


Басира Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги муносабати билан 1998 йилда Бухорода бунёд этилган фавворалар хиёбони айни кунда болаларнинг чўмилиш масканига айланиб бормоқда.

Бухорода бир неча сув ҳавзалари бўлишига қарамай, болаларнинг кўпчилиги фаввораларда чўмилишни маъқул кўради. Шаҳар ҳокимлиги ёнида жойлашган фавворалар хиёбони яна шундай жойлардан бири. Бу ерда чўмилаётган Жамшиднинг айтишича, ўтган йили қўшни тенгдош бола фавворада чўмилаётиб, ток уришидан вафот этган. Шунга қарамай, ота-онаси унинг фаввораларда чўмилишига қаршилик қилмайди. Чунки бу ердаги ҳавза чуқур эмас.

Маҳаллий кузатувчиларнинг фикрича, фаввораларда чўмилиш болаларнинг турли касалликларга чалинишига олиб келиши мумкин. Чунки уларнинг суви бир неча ойлар давомида тозаланмайди.

Бундан бир неча йил муқаддам Бухорода болаларнинг чўмилишига мослаштирилган сув ҳавзаси қурилган эди. Айни пайтда у ташландиқ ҳолга келиб қолган.
XS
SM
MD
LG