Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд террорчиликда гумон қилинаётган ироқлик фуқаролардан бирини 7 ой давомида ҳибсда тутиб туришга буйруқ берди.

  • Барно Анвар

У бу ҳақда Халқаро Қизил Хоч ташкилотига расман хабар бермади.
Ўзининг бундай қарорини Доналд Рамсфелд шундай изоҳлади:
«Марказий Разведка бошқармаси раҳбари террорчиликда гумон қилинаётган ироқлик фуқарони ҳибсда тутиб туришни сўради. Бу шахс «Ансар ал-Ислом» гуруҳи раҳбарияти вакили эканлиги тахмин қилинмоқда. Шу боис биз уни ҳибсга олдик. Шунингдек биздан, бу маҳбусни дарҳол қайд этмасликни сўрашди», — деди АҚШ Мудофаа вазири.
Шунингдек, Пентагон раҳбари маҳбус билан инсонийлик даражасида муносабатда бўлинишини та’кидлади.
XS
SM
MD
LG