Линклар

Бугун Покистоннинг Карачи шаҳрида мухолифат вакили ва мамлакатнинг собиқ Бош Вазири Беназир Бхуттонинг яқин сафдоши Мунавар Сохарварди ўлдирилди.

  • Барно Анвар

Полиция берган ма’лумотларга кўра, Сохарвардини унинг яқинидан ўтиб бораётган мотоциклдаги нотаниш одам отган. Ҳозирча қотиллик учун жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олгани йўқ. Мунавар Сохарварди тарафдорлари норозилик намойишлари билан Карачи шаҳри кўчаларига чиқдилар.
Мунавар Сохарварди ҳозирда хорижда яшаётган Бхуто етакчилигидаги мухолиф Покистон халқ партиясининг минтақадаги вакили эди.
XS
SM
MD
LG