Линклар

Брюссел шаҳрида Европа Иттифоқи саммити якунига етмоқда.

  • Барно Анвар

Ҳозирча Еврокомиссия раҳбарлигига номзодни танлашга муваффақ бўлингани йўқ. Ҳозирги раҳбар Романо Проди муддати эса шу йил охирида тугайди.
Европа Иттифоқи бошқаруви а’золаридан бири, Ирландия Бош Вазири Берти Ахерн аслида кўпчилик овозни йиғиши мумкин бўлган номзоднинг йўқлигига ишора қилди.
«Еврокомиссия раиси борасидаги масала жуда жўн масала — кимдир кўпроқ овоз тўпласа, у раис бўлади. Бироқ, ана шундай номзод ҳозир йўқ», — деди Европа Иттифоқи бошқаруви а’зоси.
Шунингдек у, саммит давомида Европа Иттифоқи Конституциясига доир фикрларни мувофиқлаштиришга эришилганини айтди. Бу борадаги бошқа тафсилотлар эса ҳали ма’лум қилингани йўқ.
XS
SM
MD
LG