Линклар

logo-print

Ироқда гаровга олинган икки фуқаро — Туркия ва Миср фуқаролари озод этилди.

  • Барно Анвар

Улар бир неча ҳафта илгари ўғирлаб кетилган эдилар. Кеча улар Фалужжа шаҳридаги Туркия ахборот агентлиги бўлими раҳбари қўлига топширилган.
Ўтган ҳафтада Ироқда инсонпарвар ташкилотлардан бирида ҳайдовчилик қилаётган бу фуқароларни гаровга олган жиноий гуруҳ вакиллари уларни ўлдиришга таҳдид қилишган эди. Бироқ, кейинчалик улар қарорларини ўзгартирдилар ва Туркия ҳамда Мисрни америкаликларнинг Ироқда қолишига қарши намойишлар ўтказишга чақирдилар.
Ҳозирча гаровга олинганлар учун товон тўландими ёки йўқми — ма’лум эмас.
XS
SM
MD
LG